Гамбург-2017: Куба, Қозоғистон ва Ўзбекистон термалари 2015 йилги ЖЧда қандай натижа қайд этишган?

  • 31 август, 2017, 00:07
  • 0
  • Бокс

Айни кунларда Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича ЖЧ давом этмоқда.

Терма жамоамизнинг 6 нафар аъзоси мазкур турнирнинг ярим финалига қадар етиб келишди.

Қўшни Қозоғистондан ҳам шунча чарм қўлқоп устаси медални “нақд қилгани” ҳақида хабар берган эдик.

Умуман, ярим финалчилар сони бўйича, Куба терма жамоаси етакчилик қилмоқда. 7 нафар кубалик боксчи финал учун рингга чиқадиган бўлди.

Хўш, ушбу терма жамоалар бундан икки йил олдин Дохада ўтган жаҳон биринчилигда қандай натижалар қайд этишган эди?

Икки йил олдин 7 нафар кубалик боксчи ярим финалга чиққан ва 4 та олтин, 2 кумуш хамда 1 бронза билан умумжамоа ҳисобида ҳам етакчи бўлишган эди.

Қизиғи, ўшанда Қозоғистондан фақат икки боксчи ярим финалга қадар етиб келган ва якунда ҳар иккаласи(Дониёр Елеусинов ва Иван Дийчко) ҳам кумуш медални қўлга киритишган эди.

Эътиборлиси, икки йил олдин ҳам 6 нафар боксчимиз ярим финалга қадар етиб келишган. Ўшанда, Бектемир Мелиқўзиев, Фазлиддин Ғоибназаров ва Муроджон Ахмадалиевлар кумуш, Элнур Абдураимов, Элшод Расулов ва Баҳодир Жалоловлар бронза медалига сазовор бўлишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!