Гол уришни “Чичарито”дан ўрганинг ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

Кеча Мексика термаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида ўз майдонида Коста-Рикани қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, бугунги кунда “Байер”да тўп сураётган Хавьер Эрнандес ушу баҳсда тўп кириган холда, “ацтеклар” тарихидаги энг яхши тўпурар Харед Борхеттига тенглашиб олди. Биз эса шу муносабати билан Мексика термаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар кимлар эканлигини билишга ҳаракат қилдик.

>>Ўзбекистон – Қатар учрашувига оид фактлар ва статистикалар

>>Футбол тарихида энг кўп ўйин ўтказган 18 футболчи

>>Подольскини эслаб… Германия термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

 

5. Карлос Эрмосильо – 35 та гол

1984-1997 йилларда терма жамоада тўп сурган Эрмосильо бу вақт давомида бош жамоа сафида 90 та беллашувда майдонга чиқиб, рақиблар дарвозасини 35 марта ишғол этишнинг уддасидан чиқади.

>> Ўз анъанасига содиқ мураббий

4-5. Луис Эрнандес – 35

Луис Эрнандес эса 1995-2002 йилларда терма жамоадан чақирув олар эди. Хусусан, Луис мамлакат бош жамоаси сафида Конфедерациялар кубоги хамда КОНКАКАФ “Олтин кубоги”ни қўлга киритади. Ушбу ютуқларга эса ўзининг голлари билан хисса қўшган Эрнандес терма жамоа тўпурарлари орасида 4-ўринда(ўйинлар ва голлар нисбатига кўра, муаллиф) қайд этилиб келинади.

>> Терма жамоада энг кўп гол киритган 10 футболчи

3. Куаутемок Бланко – 39

Чичаритодан олдинги авлод тўпурари Бланко эди. “Ацтеклар” сафида 120 та баҳсда майдонга тушган антиқа исм эгаси рақиблар дарвозасини 39 бор ишғол этишга муваффақ бўлган. Бланко терма сагфида икки бор қитъада тенгсиз бўлган бўлса, бир бор Конфедерациялар кубогида зафар муваффақият қозонган.

>> МЛСда ўйнаган жаҳон чемпионлари

1-2. Харед Борхетти – 46

Олдинги рекорд эгаси 1997-2008 йилларда терма сафида тўп суриб келган. Бу вақт давомида 89 беллашувда майдонга тушган Борхетти рақиблар дарвозасини 46 бор нишонга олган. Дарвоқе, 2003 йилги “Олтин кубок” соҳиби “Сантос Лагуна” клуби тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам экан.

>>“Реал” Роналдусиз нечта соврин ютиши мумкин эди?

1-2. Хавьер Эрнандес(Чичарито) – 46

Кўпчилигимиз Чичарито дейишга одатланган ва “МЮ”даги фаолияти билан таниш бўлган Эрнандес бугунги Мексиканинг етакчи футболчисидир. 2009 йилдан буён мамлакат бош жамоаси либосида тўп суриб келаётган Эрнандес рақиблар дарвозасини 46 марта нишонга олишга улгурди. Эслатиб ўтаман, унинг ёши эндигина 28 да. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!