Гштаад. Истомин жуфтликда курашдан чиқди

Яхши биласиз, айни кунларда Швейцариянинг Гштаад шаҳрида «Swiss Open Gstaad» турнири давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин жуфтлик баҳсларида кеча шериги Михаил Елагин билан курашга киришди. Илк босқичда Истомин/Елагин дуэти Сандер Арендс/Робин Хаас дуэтига қарши кортга чиқди.

1 соат 28 дақиқа давом этган баҳсда Денис/Михаил жуфтлиги 4:6, 7:6, 11:13 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдаги юришига якун ясади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!