Гштаад. Истоминнинг иккинчи даврадаги рақиби номи маълум бўлди

Олдин хабар берганимиздек, айни кунларда Швейцариянинг Гштаад шаҳрида соврин жамғармаси 540 310 еврони ташкил этувчи  АTP туркумидан ўрин олган турнир давом этмоқда.

Бугун мазкур турнирда биринчи давра ўйинлари давом эттирилди. Илк даврада сербиялик Душан Лайовични мағлуб этган германиялик Дастин Браун иккинчи даврада Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истоминга қарши кортга чиқадиган бўлди.

 Браун 1 соат 6 дақиқа ичида АТP рейтингида ўзидан юқорида турган Лайовични 6:3, 7:6 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

 Қуйида шу ва бугун қайд этилган бошқа натижалар билан таништирамиз.

 Раду Албот (Молдова) – Михаил Южный (Россия) 4:6 7:6 7:5

 Робин Хаасе (Голландия) – Ренцо Оливо (Аргентина) 6:1 6:4

 Дастин Браун (Германия) – Душан Лаёвич (Сербия) 6:3 7:6

Жуан Соуза (Португалия) – Сантьяго Хиралдо (Колумбия) 6:3 6:3

Тьяго Монтейро (Бразилия) – Александр Долгополов (Украина) 7:6 3:6 6:3

 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!