"Гуанчжоу Эвергранд" барча легионерларнинг жавобини бериб юборади

 

Хитой футболининг гранд жамоалари бири "Гуанчжоу Эвергранд" раҳбарияти барча легионерлар хизматидан воз кечиб, фақат маҳаллий футболчиларни ўйнатишга қарор қилди. Бу тизим 2020 йилдан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда Хитой клубини бошқараётган Бразилия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари 2020 йилга қадар барча легионерлар ўрнини маҳаллий футболчилар эгаллайдиган иш режасини тузиб чиққан. "Гуанчжоу Эвергранд" шу йўл орқали Хитой футболини ривожлантиришга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Ҳозир ушбу клуб таркибида олти нафар футболчи бор. Улардан уч нафари бразилиялик Паулиньо, Алан ва Рикардо Гуларт, биттаси колумбиялик Жексон Мартинесдир. Яна икки легионер Жанубий Кореядан олиб келинган футболчилардир.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!