Гулруҳбегим зўр ўйнади

Гроссмейстер қизимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ҳиндистонда шахмат бўйича ўтказилган "9th Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament 2017 for Sakthi Group Dr.N.Mahalingam Trophy" халқаро турнирида аёллар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади.

Дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд шахматчи иштирок этган мусобақада аёл-қизлар ўртасида ҳиндистонлик Маҳалакшми ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўн имкониятдан олти яримтадан очко жамғарди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича мезбон шахматчига биринчи, Гулруҳбегимга иккинчи ўрин насиб қилди.

Мусобақада қатнашган яна бир ҳамюртимиз Сарвиноз Қурбонбоева беш ярим очко жамғаришга муваффақ бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!