Гвардиола Жо Хартнинг уволига қолди-ми?

Хабарингиз бор ёзда “Манчестер Сити” бошқарувига Хосеп Гвардиола келганидан сўнг ишни “шаҳарликлар” дарвозабони Жо Хартни жамоадан хайдаш билан бошлаган эди. Оҳири шундай ҳам бўлди. Бечора Харт “Торино”га йўл олди, унинг ўрнини эса Гвардиоланинг собиқ шогирди Клаудио Браво эгаллади.

Ҳозирги кунга келиб испаниялик мутахассиснинг бу қарори ўзининг бошига ҳақиқий бало бўляпти дейиш мумкин. Чунки, Браво премьер-лиганинг ўтган 21-тур натижаларига кўра ўз дарвозасидан нақд 26 марта тўп олиб чиққан. Бу эса мусобақа жадвалининг 16-поғонасида бораётган “Мидлсбро”никидан (22та) ҳам анча кўп. Айнан Клаудионинг “шарофати” билан “Манчестер Сити” турнир жадвалида пешқадам “Челси”дан 10 очкога ортда қолган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Статистик натижалар шуни кўрсатиб турибдики Браво ўзи томон йўлланган зарбаларнинг бор йўғи 57 фоизини бартараф этган ҳолос. Кучли олтиликда бораётган жамоалар дарвозабонларида эса бу кўрсаткич 65-74 физни ташкил этади.

Аввалроқ Браво “Барселона”га қайтишни истаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!