Ҳакамга тупурган “Интер” ҳужумчиси дисквалификацияга учради

 

“Интер” жамоаси футболчилари – Иван Перишич ва Мауро Икарди “Ювентус”га қарши (0:1) кечган А Серия 23-туридаги хулқ-атвори учун дисквалификация қилинди.

“Интер” раҳбарияти Иван Перишичнинг ўйин сўнггида четлатилганига  ҳакам Никола Риццолига норозилик билдириганди. Ҳужумчи Мауро Икарди эса финал ҳуштагидан сўнг ҳакам томон тупурди.

А Сериянинг тартиб-интизом қўмитаси ҳар икки футболчини 2 ўйинга четлатди. “Интер” ўз навбатида бу қарорга шикоят берди. Агар шикоят аризаси қондирилмаса, Икарди ва Перишич “Эмполи” ва “Болонья” жамоаларига қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!