Ҳасанбой Дўсматов WSB мусобақасидаги 13-ғалабасини қўлга киритди


Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсум навбатдаги жангида “Uzbek Tigers” аъзолари "Astana Arlans" боксчиларига қарши рингга кўтарилишди.

Мазкур жангларни энг енгил вазн тоифасида боксчилар тугатиб беришди. Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Темиртас Жусупов билан куч синашди.

Қизиқарли кечган беллашувда Ҳасанбой барча раундларни ўз фойдасига ҳал қилиб, зафар қучди ва якуний натижани ўрнатди. 4:1.

Hasanboy Dusmatov

Шундай қилиб, Ҳасанбой ушбу мусобақада жами 13 жанг ўтказиб, уларнинг барчасинида зафар қучишга эришган.

Аввалроқ Элнур АбдураимовАбдулҳай Шораҳматов ва Исроил Мадримов ғалаба қозонишган бўлса, Зуҳриддин Маҳкамов имкониятни бой бериб қўйди.

Шундай қилиб, "Uzbek Tigers" "Astana Arlans"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!