Ибрагимович кўп гол ургани учун мукофотланди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби форварди Златан Ибрагимович мавсумни ажойиб ўтказмоқда ва рақиблари дарвозасига кўплаб голлар урмоқда. Бу эса швециялик футболчига қўшимча бонуслар тақдим этяпти.

“Ибрагимович жорий мавсумда 20талик давондан ошди ва ажойиб бонусга эга бўлди.

Златаннинг шартномаси унга кўплаб қўшимча бонуслар тақдим этади. Масалан, 35 ёшли ҳужумчи АПЛ ва “МЮ” сафида тўпурар бўлса, у ҳолда яна қўшимча маблағларга эга бўлиши мумкин”, - дейди “қизил иблислар”га яқин манбаа The Sun нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Златан ушбу мавсумда “МЮ” сафида жами 37та учрашувда 24та гол уришга эришган. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Берилган маълумотларга кўра Ибрагимович “МЮ” билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!