Ибрагимовичга АҚШнинг икки клубидан таклифлар бўлмоқда

Швециялик машхур ҳужумчи Златан Ибрагимович фаолиятини АҚШ чемпионатида давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, 35 ёшли тўпурарга Лос-Анжелес шаҳрининг икки клуби - "Лос-Анжелес Гэлакси" ва ФК "Лос-Анджелес"дан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович ўтган мавсумни “Манчестер Юнайтед” клубида ўтказган ва мавсум сўнггида жиддий жароҳат олган эди. Шундан сўнг МЮ раҳбарияти футболчи билан ўртадаги шартномани узайтиришни истамади. Айни дамда соғлигини тиклаш билан банд бўлаётган Златан эркин агент ҳисобланади.

Маълумот учун, Ибрагимович якунланган мавсум АПЛнинг 28та баҳсида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!