Иброҳимович "Барселона"дан Месси туфайли кетгани ошкор бўлди

 

Таркибда икки зўр футболчини ушлаб туриш ҳар қандай жамоа учун қийинчилик туғдирар экан. "Барселона"нинг собиқ директори Марк Ингла бир вақтлар катта умидлар билан Каталонияга келган Златан Иброҳимович яна бир истеъдодли ҳужумчи Лионель Месси туфайли жамоадан кетганини ошкор қилди.

- Иброҳимович гол урадиган машина, - деди Марк Ингла. - Месси ҳам ҳудди шундай. Златан ҳужумдаги позицияларни зўр эгаллайди. Мессига эса кўпроқ жой керак. Шунинг учун иккаласи майдонга сиғмай қолди. Менимча, уларнинг ўртасида келишмовчилик ҳам бор эди.

2009-2010 йилги мавсумни "Барселона"да ўтказган Златан Иброҳимович кейинчалик "Милан"га ўтиб кетди. Швециялик ҳужумчини ўзи "Барселона"даги даврини эслашни хуш кўрмайди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!