Иброҳимович: Биз ўзимизга душманмиз

 

"Манчестер Юнайтед" тўпурари Златан Иброҳимович жамоанинг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдириб, Жозе Моуриньо қўл остида кўзланган мақсадга етишига ишонч борлигини таъкидлади.

- Мен ҳамон Европа чемпионлар лигасига йўлланма олишиимизга ишоняпман, - деди Златан Иброҳимович. - Бошида бу мақсадимиздан анча узоқ эдик. Ҳозир анча яқинлашиб олдик. Аслида биз ўзимизга душманмиз. Ўзимиз олишимиз керак бўлган очколарни бой бердик. Энди бошқаларни қоқилишини кутамиз.

"Манчестер Юнайтед" Англия премьер-лигасида 24-тур учрашувларидан сўнг 45 очко билан олтинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоанинг етакчи футболчилари - ҳужумчи Златан Иброҳимович ва ярим ҳимоячи Поль Погбани маоши 25 фоизга кесилиши ҳақида хабардор қилган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!