Игуаин аламини "Барселона" мухлисларидан олди (фото)

13 сентябрь, 10:55 784

Игуаин аламини

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Гонсало Игуаинга яна “Камп Ноу”да гол уриш насиб қилмади.

Қайд этиш лозимки, аргентиналик футболчининг ушбу стадионда 12та ўйиндан буён гол ура олмаяпти (шуларнинг 10таси “Реал” таркибида).

Эътиборлиси, ўйиннинг 87-дақиқасида майдонни тарк этган Игуаин кетар чоғида бор аламини каталониялик мухлислардан олди дейиш мумкин. Боиси, у “Барселона” ишқибозларига қарата ноодатий тарзда ўрта бармоғини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ушбу баҳсда 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.