Икки дугона россиялик теннисчиларни доғда қолдирди

 

 

Қозоғистонда теннис бўйича давом этаётган "Capital Cup - 2017" халқаро турнирида иштирок этаётган теннисчи қизларимиз жуфтлик беллашувларини ҳам ғалаба билан бошлади.

Икки дугона - Лайло Баҳодирова ва Милана Масленкова жуфтлик беллашувларидаги дастлабки учрашувини Россия вакиллари - Юлия Никита ва Ноэль Саединовага қарши ўтказди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик қизлар 2:6, 6:1, 10:6 ҳисобида зафар қучди.

Турнирда мезбонлар вакиласи дарья Детковская билан биринчи рақамли жуфтликни ташкил қилган ҳамюртимиз Ясмина Каримжонова Беларусь теннисчилари - Софи Брич ва Влада Зверевани 6:1, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Турнир давом этмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!