Иккита гол Хамес Родригесни "Реал"да олиб қолди

 
"Реал" жамоасининг колумбиялик легионери Хамес Родригес Мадридда қоладиган бўлди.
 
Испания кубогининг 1/8 финали дастлабки учрашувида "Севилья"га қарши ўтказилган учрашув Хамес фаолиятида бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Учрашувда рақиб дарвозасига бир жуфт гол киритиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган футболчи келажагига ишона бошлади.
 
- Қора кунлар ҳаммада бўлади, - деди Хамес Родригес. - ҳар бир футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Мен "Реал"да қоламан, чунки мен учун янги босқич бошланди.
 
 
Хамес Родригес "Реал"га Зинедин Зидан бош мураббий этиб тайинлангач, асосий таркибдаги жойини йўқотди. Колумбиялик футболчи бу мавсум Ла лигада атиги саккизата учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди. Шу боис Хамеснинг бошқа жамоага ўтиши тахмин қилинаётган эди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!