Инглиз посбони фаолиятини якунлади

17 июль, 19:05 248

Инглиз посбони фаолиятини якунлади

 

Англиялик дарвозабон Пол Робинсон 37 ёшида фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Футболчи бундай қарорга келишига унинг елкасидаги оғриқлар сабаб бўлди.

“Эски жароҳатим яна безовта қила бошлади ва янги мавсум учун тайёргарлик кўришда халал берди. Шу боис, кетиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Ҳозир оилам билан хордиқ чиқараман ва келажакда нима билан шуғилланишим ҳақида кейин қарор қабул қиламан.

Менга бутун фаолиятим давомида ичонч билдириб, қўллаб-қувватлаб келган барча мутахассис, футболчи ва мухлисларга ўз миннатдорчилик билдираман”, – деб айтиб ўтди голкипер.

Маълумот учун, Робинсон «Лидс Юнайтед», «Тоттенхэм Хотспур», «Блэкберн Роверс» ва «Бёрнли» каби жамоаларда тўп сурган. Англия терма жамоаси дарвозасини эса 41 та баҳсда қўриқлаган.