Иско бугун "Реал"даги 200-учрашувини ўтказади

Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 6-турида “Реал” сафарда “Алавес” меҳмони бўлади.

Эътиборлиси, ушбу баҳс “қироиллик клуби” ярим ҳимоячиси Иско учун тарихий аҳамиятга эга. Боиси, 25 ёшли испаниялик футболчи бугун ўзининг “Реал” таркибидаги 200-учрашувини ўтказади.

Маълумот учун, “Алавес” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 19:15да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек “Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес ҳам ўзининг каталонияликлар сафидаги 100-учрашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!