Исмоиловнинг жамоаси Мануэль Пеллегрини бошқарувидаги клуб билан дуранг ўйнади

Бугун Хитой Супер Лигасида 26-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” клуби ўз майдонида “Хебэй Чайна Форчун” жамоасини қабул қилди.

Қўполликларга бой тарзда кечган беллашувда Анзур тўп сурадиган клуб Мануэль Пеллегрини бошқарувидаги “Хебэй Чайна” билан 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга “рози бўлди”.

Исмоилов одатдгидек 90 дақиқа ўйнади.

Хитой Супер лигаси. 26-тур

“Чангчунь Ятай” – “Хебэй Чайна Форчун” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!