Испаниядаги футбол академиясида таҳсил олаётган футболчиларимиз (фото)

Футбол миллионлар ўйини. Ҳар бир бола бир мартага жаҳон футбол юлдуларига ҳавас қилиб, унга ўхшагиси келади. Бироқ вақт ўтган сари ҳар ким ҳам бу йўлдан кетмайди.

Ҳозирда жаҳоннинг деярли барча минтақаларида ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун бир-биридан замонавий ва қулайликларга бой футбол академиялари фаолият юритмоқда.

Шулар қаторига 2011 йили Каталония провинциясидаги Салоу шаҳрида яна битта футбол академияси ўз ишини бошлади. Бу ерда ўзини келажагини футбол билан боғламоқчи бўлган ёш иқтидорлар миллионлар ўйинининг сир-асрорларини ўрганишади. У ерда тажрибали мутахассислар уларга дарс ўтишади. Мазкур академияга 11 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.

Tecnifutbol Internacional Academy'да ўқиш 1 сентябрда бошланиб, 15 июлгача давом этади. Футболчилар 27 декабрдан 18 январгача қишки таътилда дам олиб қайтишади.

technifutbol

Дунёнинг турли бурчакларидан келган ёш футболчилардан ташқари бу ерда ўзбекистонлик иқтидорлар ҳам таълим олишмоқда. Ҳужумчи Эрнест Османов, ҳимоячилар Карен Муратбоев ва Ўзбекистон ёшлар термаси сафида ҳаракат қилган Аюбхон Азимов ҳам бу ерда ўз тажрибаларини орттириб боришмоқда.

Эрнест Османов – ҳужумчи, 17 ёш.

Карен Муратбоев – чап қанот ҳимоячиси, 20 ёш.
Karen
Тепада

Аюбхон Азимов – ҳимоячи, 17 ёш. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси.
Ayubxon Azimov

SPORTS.uz вакили ушбу академияга ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Аюбхон Азимов ва академия раҳбарияти вакиллари билан бевосита мулоқотда бўлди.

Биз ушбу академияда таҳсил олаётган ҳамюртларимизга келажакда етук футболчилар бўлиши ҳамда терма жамоамиз билан юқори чўққиларни забт этишини тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!