Исроил Мадримов мезбон боксчисини қай аҳволга солди? (видео)

  • 25 ноябрь, 2017, 12:26
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Белоярский шаҳрида давом этаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги” навбатдаги кунги беллашувларида 75 кг вазн тоифасида рингга чиққан Исроил Мадримов ўзининг зафарли юришини давом эттирмоқда.

Илк беллашувда қозоғистонлик Амандик Манашевни ишончли тарзда мағлуб этган боксчимиз кеча россиялик Владимир Мирочников билан куч синашди.

Ҳамюртимизнинг тўлиқ устунлигида ўтган қарама-қаршиликда ҳакамлар Исроилнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.

Қуйида ушбу жангни тўлиқ ҳолатда томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!