Исроил Мадримов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади


Пойтахтимизда давом этаётган бокс кечасининг навбатдаги жангида 75 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилишди.

Унда ушбу мавсумдан бошлаб “Uzbek Tigers” шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов “Astana Arlans” вакили Сапарбай Айдаров билан куч синашди.

Isroil

Қизиқарли кечган баҳсда боксчимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай, навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Бу унинг ушбу мусобақадаги иккинчи ғалабасидир.

Бироз аввал Элнур Абдураимов ва Абдулҳай Шораҳматов ҳам зафар қучган эди. Навбат оғир вазнли боксчиларга. Зуҳриддин Маҳкамов Антон Пинчукка қарши.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!