Исроил Мадримовга Санкт-Петербургда тенг келадиган боксчи топилмади (фото)

12 ноябрь,2017, 23:04 853

Исроил Мадримовга Санкт-Петербургда тенг келадиган боксчи топилмади (фото)

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Динамо” спорт мажмуасида 5 кун давомида этган турнир якунига етди.

Мазкур турнирда 3 нафар ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олишди. Санжар Турсунов кумуш медални  қўлга киритган бўлса, Шунқор  Абдурасулов ҳамда Исроил Мадримовлар олтин медални қўлга киритди.

Турнир ташкилотчилари Исроил Мадримовни турнирнинг энг яхши боксчиси деб топишди.

Маълумот учун, Исроил чорак финалда Тамерлан Казиевни, ярим финалда Зубер Якубовни, финалда эса Игорь Иванченколарни мағлуб этди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.