“Истиқлол” ёки “Ал Садд”? Бугун “Локомотив”нинг учинчи рақиби маълум бўлади

 

Биласиз, қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақаси саналадиган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” “А” гуруҳидан ўрин олганди.

“Темирйўлчилар”га гуруҳда БААнинг “Ал Аҳли”, Саудиянинг “Ал Таавон” жамоалари рақиблик қилиши маълум бўлганди. Бугун Осиёнинг бир қатор шаҳарларида гуруҳ босқичига йўл олиш учун саралаш ўйинлари ўтказилади. Улардан бирида Эроннинг “Истиқлол” ҳамда Қатарнинг “Ал Садд”жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Мазкур қарама-қаршиликда устун келган жамоа эса “А” гуруҳидан ўрин эгаллайди.

Бугун, шунингдек, ОЧЛ-2017 плей-офф босқич ўйинлари доирасида Ўзбекистоннинг “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ҳам ўз учрашувларини ўтказишади. Ҳамюртларимизга ҳам омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!