Истомин Францияда германиялик теннисчини мағлуб этди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Франциянинг Метц шаҳрида АТP туркумидан ўрин олган турнир давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бугун мукофот жамғармаси 482 060 еврони ташкил этувчи мусобақанинг иккинчи давра ўйинларида германиялик Янник Маденга қарши кортга чиқди.

2 соат 29 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Денис 6:3, 6:7, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди ҳамюртимиз чорак финалда грузиялик Николоз Басилашвилига қарши баҳс юритади. Жаҳоннинг 64-ракеткасига қарши ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 22.20 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!