Истомин Метц кортларини ларзага келтирди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Франциянинг Метц шаҳрида ташкиллаштирилган АТP туркумидан ўрин олган турнирдаги юришини бошлади.

Унга биринчи даврада турнирнинг еттинчи, жаҳоннинг 30-ракеткаси франциялик Решар Гаске рақиблик қилди. 1 соат 53 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз 1:6, 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Денис мукофот жамғармаси 482  060 еврони ташкил этувчи турнирнинг иккинчи даврасига йўл олди. Унинг келгуси босқичдаги рақиби ҳақида кейинроқ батафсил хабар берамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!