Италия - Швеция. Таркиблар маълум

Бироздан сўнг 2018 йилги ЖЧ саралаши плей-офф босқичи жавоб баҳси доирасида Италия терма жамоаси ўз майдонида Швецияга қарши баҳс олиб боради.

Ҳар иккала жамоа устозлари ушбу ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини маълум қилди.

Италия: Буффон, Кьеллини, Бонуччи, Барцальи, Дармиан, Пароло, Жоржиньо, Флоренци, Кандрева, Иммобиле, Габбьядини.

Швеция – Ольсен, Гранквист, Аугустинссон, Линделеф, Люстиг, Классон, Ларссон, Юханссон, Форсберг, Берг, Тойвонен.

Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Италия терма жамоасининг “келажаги бироз хавф остида” қолган эди.

Маълумот учун, ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 00.45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!