ЖЧ-2018: Австралиянинг Сурияга қарши таркиби эълон қилинди (Фото)

Хабарингиз бор, ЖЧ-2018 саралашининг плей-офф босқичида Австралия ва Сурия ўзаро баҳс олиб боради.

Мазкур беллашув учун Австралиянинг таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда ОФК расмий твиттери хабар бермоқда.

Қуйида Австралиянинг Сурияга қарши таркиби билан танишинг:

Австралияликлар ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичининг "B" гуруҳида учинчи ўринни эгаллашди, Сурия эса Ўзбекистон жойлашган "А" гуруҳида худди шу поғонани банд этганди.

Маълумот ўрнида, дастлабки баҳс 5 октябрь куни Малайзияда ўтказилса, жавоб ўйини 10 октябрда Австралияда бўлиб ўтади.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!