ЖЧ-2018 қуръаси учун барчаси тайёр

Ҳозирга келиб Россияда бўлиб ўтадиган Мундиалда қатнашадиган 32 жамоанинг 31 таси маълум бўлган. Кеча Европа минтақасидан сўнгги ўринга Дания чиққач, Мундиал учун икки ўрин қолган эди. Ҳозиргина ниҳоясига етган Австралия ва Гондурас учрашувида Австралия ғолиб бўлди. Улар Россияга йўлланмага эга бўлдилар. Сўнгги йўлланма Перу – Янги Зеландия учрашуви ғолибига берилади.

Қуръа ташлаш маросими эса 1-декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш учун жамоалар 4 саватчадан ўрин олган ва қуйидагича кўриниш олган:

1-саватча: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция

2-саватча: Испания, Перу ёки Дания, Швейцария, Англия, Колумбия, Мексика, Уругвай, Хорватия

3-саватча: Дания ёки Сербия, Исландия, Коста-Рика, Швеция, Тунис, Миср, Сенега, Эрон

4-саватча: Сербия ёки Янги Зеландия, Нигерия, Япония, Панама, Марокаш, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Австралия 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!