Жанг санъатлари усталари Чунгжуда жамланди

Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида WOMAO – Бутунжаҳон санъатлари уюшмасининг 16-Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда дунёнинг элликдан ортиқ давлатидан делегациялар иштирок этмоқда.

Бош ассамблеянинг биринчи кунида Бутунжаҳон жанг санъатлари уюшмаси аъзоларии ўтган икки йил давомида қилинган ишлар ҳақида ҳисобот берди ва келгусида амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, Бош ассамблеяга Бутунжаҳон жанг санъатлари уюшмаси Ижроия қўмитасининг йиғилиши ҳам бўлиб  ўтган. Эътиборлиси, ўзбек жанг саньати федерцияси раиси Пўлат Усмонов ижорқўм аъзоси сифатида барча ташкилий масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!