Жанубий Кореянинг 2016 йилги ўйинларига назар

Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 15 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи 4-босқичининг 5-турида меҳмонда Жанубий Корея термасига қарши баҳс олиб боради. Шу боис, биз рақибимизнинг бу йил ўтказган ўйинлари ҳақида малумот бериб ўтишни жоиз деб топдик.

1. 24.03.2016
Жанубий Корея - Ливан 1:0

Кореяликлар бу йилги илк ўйинини жаҳон чемпионати саралаш босқичида Ливанга қарши ўтказишди. Ансан шаҳрида 30 мингдан ортиқ мухлислар кўз ўнгида мезбонлар Ли Жеонг-Хёп томонидан 90+3 дақиқада киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишди.

2. 27.03.2016
Таиланд - Жанубий Корея 0:1

Орадан 3 кун ўтгач Кореяликлар Таиландда ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Ўйиннинг 4-дақиқасида Сук Хюн-Жун томонидан урилган ягона гол эвазига, яна минимал ҳисобда зафар қучишди.

3. 01.06.2016
Испания - Жанубий Корея 6:1

Ёзнинг илк кунида жанубликлар Залцбургда Испания билан ўртоқлик учрашуви ташкиллаштиришди. Ўйин испанларнинг тўлиқ устинлигида ўтди. Жаҳон ва 3 карра Европа чемпионларининг 6 та голига корейслар таркибида Жу Се-Жонг битта гол билан жавоб қайтара олди.

4. 05.06.2016
Чехия - Жанубий Корея 1:2

4 кундан сўнг Кореяликлар Прагада Чехия термаси билан ҳам ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. Бу сафар Ули Штилике шогирдлари Юн Бит Гарам ва Сук Хюн Жун томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонишди.

5. 01.09.2016
Жанубий Корея - Хитой 3:2

ЖЧ-2018 саралашининг 4-босқичдаги илк ўйинида Жанубий Корея ўз майдонида Хитойни қабул қилди. Женг Жининг автоголи, Ли Чанг Ёнг ва Ку Жа Чолнинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган мезбонлар, бироз хотиржамликка берилишди. Натижада ўйин охирида 2 та гол ўтказиб юбориб, қийин ғалабага эришишди.

6. 06.09.2016
Сурия - Жанубий Корея 0:0

5 кундан кейин ЖЧ саралашининг 2-турида Серембан шаҳрида Сурия билан тўқнаш келган Штилике шогирдлари кутилмаганда 2 очко йўқотишди. Сурияликлар ўзига хос жасорат кўрсатиб Кореяликлардан очко олишди.

7. 06.10.2016
Жанубий Корея - Қатар 3:2

Саралашнинг 3-турида Қатарни қабул қилган Кореяликлар Ки Сунг Ёнгнинг 11-дақиқада киритган голидан кейин олдинга чиқиб олишган эди. Бироқ тайм охирига қадар Қатарликлар 2 та гол уришди. Штилике шогирдлари иккинчи бўлимда ташаббусни қўлга олиб 2 дақиқада 2 та гол уриб, ғалабани ўзлариники қилиб олишди.

8. 11.10.2016
Эрон - Жанубий Корея 1:0

Жанубий Корея термасининг ушбу йилдаги энг ёмон ўйини Эронга қарши баҳсга тўғри келди. Бутун 90 дақиқа давомида атиги 1 та ноаниқ зарба йўллаган жамоа, Сардор Азмуннинг ягона голи эвазига мағлубият аламини чекиб кўришга мажбур бўлди.

9. 11.11.2016
Жанубий Корея - Канада 2:0

Роппа-роса 1 ойдан сўнг Кореяликлар ўз уйида Канада билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Ким Бо Кюнг ва Ли Жонг Хёп томонидан киритилган голлар эвазига мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Статистикалар

1. Жанубий Корея терма жамоаси 2016 йилда 9 та ўйин ўтказиб, 6 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати 13:12
2. Кореяликлар 5 та расмий ўйинда 3 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати 7:5
3. Корейслар ўз майдонидаги 4 та беллашувнинг барчасида ғалаба нашидасини суришган. Тўплар нисбати 9:4

Фурқат Юсупов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!