Жўрабек Каримов Қозоғистондаги турнирни ғалаба билан бошлади

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этадиган турнир давом этмоқда. "Фьючерс" туркумидан ўрин олган мусобақанинг яккалик баҳсларида биринчи давра ўйинлари якунланди.

Ҳамюртимиз Жўрабек Каримов ушбу босқичда мезбонлар вакили Григорий Ломакинни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Афсуски, Павел Цой, Шаробиддин Абзалов, Данис Бойбеков, Сергей Фомин сингари теннисчиларимиз учун турнир илк даврадаёқ якунига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!