“Каспий” “Бунёдкор”га қарши 2 та ўртоқлик ўйинининг бирида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

 

Айни пайтда Ўзбекистон клублари янги мавсумга тайёргарлик кўриш билан бандлар. Шунингдек, қўшни Қозоғистон жамоалари ҳам бошланадиган мавсум олдидан йиғинлар ўтказмоқда.

Қозоғистон биринчи лигаси вакили ҳисобланган “Каспий” клуби Тошкентда бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, кеча “Каспий” “Бунёдкор”нинг 2-лига жамоаси билан иккинта назорат учрашувида майдонга тушди.

Эътиборлиси, бунёдкорчилар Қозоғистон клубига қарши биринчи беллашувда 5:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.

“Каспий” (Қозоғистон) – “Бунедкор” (Ўзбекистон, 2-лига) - 5:0

Голлар: Павел Пуришкин (2), Аслан Оразаев, Амандик Набиханов, Иван Шевченко.

Иккинчи ўртоқлик ўйинида ёш “қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!