Каталония суди Неймарнинг трансферини қайта кўриб чиқади

Испания суди “Барселона” собиқ хужумчиси Неймарнинг трансферидаги қонунбузарликларни кўриб чиқишни Каталония судига юклади.

Испания суди коррупция бўйича ишни кўриб чиқишни тўҳтатди, бунга сабаб коррупция Испан судининг ваколатидан ташқарида яъни, Бразилияда бўлганидир.

Барселона суди жараённи фирибгарлик айбловлари асосида давом этиради. Суд жарёни билан боғлиқ бўлганлар “Барселона” ва “Сантос” клуби раҳбарияти, Неймар ва унинг ота-онаси, “кўк-анор ранглилар” хозирги президенти Жозеп Бартомеу ва собиқ Сандро Росель. Росель 2017 йилнинг май ойидан буён қамоқ жазосини ўтаб бормоқда.

Эҳтимолдан йироқ эмаски, “Барса” DIS агентлигига компенсация тўлаши мумкин. Бунга сабаб ушбу агентлик футболчининг хуқуқларига эга.

Маълумот учун, Неймар “Барселона” сафига 2013 йил 57,1 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. 2017 йилнинг ёзги трансфер бозорида 25 ёшли хужумчи ПСЖ таркибини 222 миллион евро эвазига кучайтирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!