“Катта дубулға – 2017”: Уч дзюдочимиз мусобақани эрта тарк этди

Японияда дзюдо бўйича “Катта дубулға – 2017” мусобақаси бошланди.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 61 давлатидан келган 420 яқин полвонлар 14 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашмоқда.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини 2-3 декабрь кунлари ўтадиган баҳсларда 60 кгда Шарофуддин Лутфуллаев, 66 кгда Сардор Нуриллаев, Артем Штурбабин, 73 кгда Хикматуллоҳ Тўраев, 90 кгда Яҳё Имомов, Шермуҳаммад Жандриев, 100 кгда Шерали Жўраев, +100 кгда Бекмурод Олтибоев, Алишер Юсупов каби маҳоратли полвонлар ҳимоя қилмоқда

“Катта дубулға – 2017” мусобақасининг дастлабки кунида ҳамюртларимиздан Шарофуддин Лутфуллаев, Сардор Нуриллаев, Артем Штурбабин ва Хикматуллоҳ Тўраев афсуски мусобақани эрта тарк этди.

 Дастлабки баҳсларда Япония терма жамоаси аъзолари 7 олтин, 4 кумуш ва 9 бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда турибди.

 Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!