Кикбоксингчилар сараланди

Пойтахтимиздаги “Унверсал” спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича кадетлар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимих ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 1200дан ортиқ спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

– Мазкур мамлакат чемпионати кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди, – дейди мураббий Мансур Тўғизбоев.

– Чемпионат давомида кўплаб иқтидорли спортчилар саралаб олинди ва терма жаома сафига қабул қилинди. Профессионал спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда кўплаб шогирдларим муваффақиятли иштирок этиб, ишончимизни оқлади.

Шиддатли баҳсларга бой ўтган мазкур мусобақада Шерали Мусаев, Фурқатбек Ёқубов, Муслим Омонов, Рўзимурод Тўрақулов, Шерзод Абдуллаев, Дилшод Содиқов, Бахтиёр Усмонов, Шерзод Рўзибоев, Нодир Эрназаров, Азизбек Бекматов, Жаҳонгир Ҳусанов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!