Кличко ва Жошуа реванш жанги Лас-Вегасда ўтказилиши мумкин

15 июль, 11:52 985

Кличко ва Жошуа реванш жанги Лас-Вегасда ўтказилиши мумкин

Супер оғир вазн тоифасининг WBA (Super), IBF, IBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн украиналик Владимир Кличко билан реванш жангни ўтказиш йўлларини қидирмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ушбу жангга мезбонлик қилишга Лас-Вегасдаги “T-Mobile Arena”си асосий номзод бўлиб турибди.

Биз “T-Mobile Arena” билан танишиб чиқдик. Таассуротлар ажойиб. Икки томоннинг ҳам жангни ўтказишга қизиқишлари катта. Кейинги ҳафта биз музокараларга киришамиз. Шундан сўнг баъзи масалаларга ечим топилиши кутилмоқда, – дея Хирннинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.

Эслатиб ўтамиз, боксчиларнинг биринчи қарама-қаршилигида британиялик чарм қўлқоп устаси Кличкони 11-раундда нокаутга учратган эди.