Константин Генич: Ўзбекистон ЖЧга чиқса, мундиалдаги ўйинларини ўзим шарҳлайман
Бугун Ўзбекистон МТРК Медиа-маркази биносида Константин Генич, «Спорт» ва «Ўзбекистон24» телеканаллари ходимлари иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда ўзбек ва рус шарҳловчилари ўзаро тажриба ва малака алмашишди. Бу ҳақда asr.uz хабар бермоқда.
– Агар бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритса, 2018 йилги мундиалда Ватанингиз термаси иштирокидаги ўйинларни ўзим шарҳлашни раҳбариятдан сўрайман, – деди Генич.
Генич Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2018 саралашидаги сўнгги ўйинда омад тилади.
Фикрлар