Коутиньо "Ливерпуль"дан кафолат талаб қилмоқда

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ўз фаолиятини Испанияда давом этиришни хоҳлаяпти. Футболчи клубдан мавсум охирида “Барселона”га кўчиб ўтиши ҳақида кафолат олишни истаётгани маълум бўлди.

Айтиб ўтиш лозимки, каталонияликлар бразилияликнинг кўчиб ўтиши учун уч марта муваффақиятсиз ҳаракат қилишганди. 25 ёшли хавбек учун “Барса”нинг охирги таклифи 114 миллион стерлинг ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, “кўк-анор ранглилар” қишги трансфер мавсумида футболчини сотиб олишга яна бел боғлашган.

Маълумот учун, Филиппе ушбу мавсумда 8 марта майдонга тушиб, 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!