Курашчиларимиздан медаллар шодаси

Боку шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Озарбайжон спорт курашлари федерацияси кубоги анъанавий халқаро турнирининг навбатдаги куни ёш полвонларимиз яна медаллар шодасига сазовор бўлди.

Мезбонлардан ташқари Тожикистон, Украина, Ўзбекистон, Латвия, Россия, Туркия, Эрон, Грузия, Қозоғистон ва Беларусь давлатидан спортчилар ғолиблик учун куч синашаётган нуфузли мусобақанинг кадетлар ўртасидаги эркин кураш баҳсларида 115 нафар курашчи гиламга чиқди.

Ёш полвонларимиз Боку шоҳсупасида

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз Озарбайжондаги халқаро турнирда қатнашади

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Арслон Раҳимов, Фаррух Зарипов, Муҳаммадрасул Раҳимов ўз вазн тоифасида финалда иштирок этиб, кумуш медалга эга бўлди.

Беллашувларда ўз истеъдодини нмойиш этган эркин курашчиларимиздан Умиджон Жалолов бронза медалга лойиқ топилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!