Куртуа: Костанинг йўқлиги бизга таъсир қилмайди

 

“Челси” дарвозабони Тибо Куртуа тўпурар ҳужумчи Диего Костанинг қилиқлари жамоадаги муҳитга салбий таъсир ўтказмаганини таъкидлади.

- Ҳозир “Челси”да ҳамма хотиржам ва бахтиёр, - деди Тибо Куртуа. – Биз таъқибчиларимизни етти очкога ортда қолдиряпмиз. Машғулотлар самарали ўтмоқда. Диего Коста биз билан шуғулланмаяпти. Унинг йўқлиги бизга билингани йўқ. Мураббий бу вазиятдан чиқиш йўлини топади.

“Челси” Англия чемпионатида 52 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!