Легионерлар: Сервер Жепаров Эронда биринчи голини урди, “Сепаҳон” ғалаба қозонди

 

Эрон чемпионати 23-турида Сервер Жепаров тўп сураётган “Сепаҳон” жамоаси ўз майдонида “Зоб Аҳан” клубини қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда “Сепаҳон” 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Сервер Жепаров боши билан рақиб дарвозасига гол урди. Бу ўзбекистонлик футболчининг Эрондаги илк голи бўлди.

Мазкур ғалабадан кейин “Сепаҳон” 31 очко билан 8-ўринга чиқиб олди. “Зоб Аҳан” 33 очко билан 4-ўринда қолиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!