Легионерларимиз. Қозоғистондан дараклар
Бугун Қозоғистон Премьер-Лигасида 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган "Атирау" жамоаси сафарда "Оқжайиқ"қа қарши баҳс олиб борди.
Саломов захирада қолган мазкур беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Александр Гейнрих тўп тепадиган "Ордабаси" клуби эса сафада "Қайрат"га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Саша ўйиннинг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Бу вақтда унинг жамоаси 1:4 ҳисобида ютқазаётган эди.
Қозоғистон Премьер-Лигаси. 30-тур
"Оқжайиқ" - "Атирау" 1:0
"Қайрат" - "Ордабаси" 5:1.
Фикрлар