Легионерларимиз. Саломовнинг жамоаси амалдаги чемпион томонидан “яксон қилинди”

Дам олиш кунлари Қозоғистон Премьер-Лигасида 26-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” жамоаси сафарда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Астана” клуби меҳмони бўлди. Ушбу ўйин мезбонларнинг 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Саломов 64-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Бу вақтда унинг жамоаси 0:4 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди.

Александр Гейнрих тўп сурадиган “Ордабаси” эса ўз майдонида “Тараз”дан 1:0 ҳисобида устун келди. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасидан ўрин олмади.

Қозоғистон Премьер-Лигаси. 26-тур

“Астана” – “Атирау” 7:0

“Ордабаси” – “Тараз” 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!