“Ливерпуль” афсонаси Стивен Жеррард 37 ёшида футболчилик фаолиятини тугатди

Англия “Ливерпуль” клуби афсонаси, “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард фаолиятини туганди.

Бу ҳақда энди собиқ футболчи расмий баёнот қилди ва барчага миннатдорчилик билдирди.

“Фаолияти ажойиб тарзда ўтди. “Ливерпуль”, “Лос-Анжелес Гэлакси” ва Англия терма жамоасига улкан ташаккур. Мен бахтлиман, чунки яхши дамларни бошдан ўтказдим. “Ливерпуль” сафида сардор бўлиб, 700 дан ортиқ ўйинда майдонга тушганимдан фархланаман.

Фаолиятим давомида буюк футболчилар билан бир ўйнадим. Мени узоқ йиллар давомида қўллаб-қувватлаган мухлислар ва албатта оиламга раҳмат. Келгуси фаолиятим ҳақида кейинроқ эълон қиламан”, – деди Стивен Жеррард.

Маълумот учун, Стивен 1998–2015 йиллар давомида “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилди. 2015 йилда эса АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” клубига кўчиб ўтди. Ҳар икки клуб сафида жами 729 ўйинда майдонга тушган Стиви Жи 185 та гол ҳамда 115 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Англия терма жамоасида сафида Жеррард 114 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!