"Локомотив" "Бухоро"га қарши ўйин олдидан машғулотларга зўр бермоқда

“Локомотив” иккинчи давра ўйинларига ҳозирликни давом эттирмоқда. Бироқ Олий Лига иккинчи давраси старт олишидан аввал тошкентликлар мамлакат кубоги доирасида учрашув ўтказишади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда кубоги соҳиби 28 июльда жорий йилги кубок беллашувлари чорак финал жавоб ўйинлари доирасида “Бухоро” қаршилигини енгиб ўтишга уринади. Ёдингизда бўлса, ушбу икки жамоанинг дастлабки тўқнашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. Навбатдаги баҳсда эса ярим финалга қайси жамоа йўл олиши ойдинлашади.

“Локомотив” футболчилари ҳозирда мазкур баҳсга тайёргарлик олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!