Лондонда барча ярим финалчилар номи маълум

Лондон шаҳрида АТР томонидан ташкил этилган якуний турнирнинг барча ярим финалчилари номи аниқланди.

АТР рейтингининг 8 поғонасида бораётган белгиялик Давид Гоффен мусобақанинг гуруҳ баҳсларининг сўнгги учрашувида австриялик Доминика Тимни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олди.

Энди Давид финал йўлланмаси учун бўлиб ўтадиган баҳсда швейцариялик Рожер Федерер билан куч синашади. Шунингдек, иккинчи ярим финал баҳси АҚШ вакили Жек Сок ва Болгариялик Григор Димитров ўртасида ўтади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!