"МЮ" Рохони мавсум сўнггига қадар йўқотди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Маркос Рохо чап тизза мушакларидан олган жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда Daily Record нашри хабар бермоқда.

Тарқатилган маълумотларга кўра тез кунларда Рохо жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади ва сентябргача майдонга қайтмайди. 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи "Андерлехт"га қарши бўлиб ўтган УЕФА Европа лигаси чорак финал жавоб ўйинида жароҳат олган эди.  

Моуриньо: Мен – мураббийман, шифокор эмас

Европа лигаси: Рэшфорд қўшимча дақиқаларда гол уриб "МЮ"ни ярим финалга олиб чиқди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!