Макгрегор: Мейвезер кейинги сафар мен билан ММАда урушмоқчи

UFC чемпиони Конор Макгрегорга профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган америкалик Флойд Мейвезер MMA қоидалари бўйича яна битта жанг таклиф қилмоқчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Лас-Вегасда Мейвезер ва Макгрегор бокс қоидалари бўйича ўзаро рингда учрашади.

У қўлқоплар ҳақида нималардир дейишга ҳаракат қилди, – дея Макгрегорнинг сўзларини келтиради Bloody Elbow нашри. Мен шундай жавоб бердим: "Сен ҳар доим қўлқоплар ва вазн сабабли йиғлайсан". Сўнгра у "кейинги гал UFC" ёки "бир марта MMAда учрашамиз" демоқчи бўлди. Мен эса: "Ўзинг хоҳламаган иш ҳақида гапирма”, дея жавоб бердим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!