“Манчестер Юнайтед” Матани қачон сотиши маълум бўлди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоанинг испаниялик ярим ҳимоячиси Хуан Матани яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб юборишни режалаштиришмоқда.

Агар манкуанликлар ёзда 23 ёшли Андерсон Талискни ўз сафига қўшиб олишни уддалашса, у ҳолда Мата жамоани тарк этади. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар тарқатмоқда.

Ҳуқуқий жиҳатдан “Бенфика”га тегишли бўлган, аммо, мавсумни “Бешиктош” сафида ижара асосида ўтказаётган Талискнинг трансфер нарҳи 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Европа лигаси: "Лион" иродали тарзда "Бешиктош"ни енгди

Хуан Матанинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!